Общее·количество·просмотров·страницы

четверг, 14 декабря 2017 г.


БУЮК АЖДОДЛАР МАНГУ ЯШАЙДИ

“Вақт ва ҳаётнинг ўзи Ислом Абдуғаниевич Каримов – замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўрадиган ва стратегик фикр юритадиган шахс, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган  ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг  моҳиятини давлатчилик нуқтаи назаридан кўра билиш қобилиятига эга бўлган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини чуқур ҳис қиладиган атоқли раҳбар эканлигини ҳар томонлама тасдиқлади”.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

         Ватанимиз тарихида не-не буюк давлат арбоблари, санъат ва маданият ривожи, илм-фан тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилган, ўз тақдирини туғилиб ўсган гўша тақдири билан чамбарчас боғлаган ҳолда унинг ривожи йўлида, халқ фаровонлигини таъминлаш борасида тенги йўқ тажриба тўплаб мамлакат фуқаролари кўнглидан жой олган раҳбар кишилар борки, уларнинг ҳар бир сўзи ва амали биз авлодларга ҳудди бир дарслик вазифасини бажаради. Уларнинг босиб ўтган умр йўлини ўрганиш орқали эса инсон доимо ўз Ватанига содиқ, меҳнаткаш, мард, жасур, адолатли ва сабр-тоқатли бўлиши лозимлигини англаб оламиз. Хусусан, Тўмарис ва Широқ каби аждодларимиздан ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини ўзимизга сингдириб оламиз, буюк саркарда – Амир Темур давлат ва жамият ҳаётида ҳамиша адолатга таяниб иш юритганлигидан адолатли ҳаёт тарзида яшаш лозимлигини англаб оламиз. Соҳибқирон бобомиз “Куч – адолатдадир”, деб бежизга айтмаган бўлса керак, албатта. Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ат-Термизий, Ал-Бухорий, Ибн Сино, Алишер Навоий каби дунёга машҳур файласуф ва олимларимиз эса ўз асарлари, илмий изланишлари билан  юрт равнағига муносиб ҳисса қўшганлар.
Бугун бу каби аждодларимиз қаторида яна бир буюк сиймо – Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги қўлга киритилишидан тортиб 2016 йилгача бўлган вақт оралиғида мамлакат ривожи йўлида тинимсиз ҳаракат қилган, халқ фаровонлиги, турмуш ободлигига эришиш йўлида жонбозлик кўрсатган инсон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни айтмасдан иложимиз йўқ. Сабаби шундаки, бу сиймо Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси, яъни, миллати ва динидан қаъти назар юртимизда яшовчи барчанинг бахтли ва фаровон турмуш кечириши учун бутун сайёрамизга машҳур заминда озод ва обод Ватанни бунёд этди. Халқимизнинг улуғ фарзанди ўзбек халқини мустақил тараққиёт сари бошлаб, мамалакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни ва нуфузига эга давлатлар сафига қўшиш, юртимиз тинчлиги, турмушимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳар биримиз учун беқиёс ибрат ва юксак меҳр-муҳаббат ифодасидир. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий