Общее·количество·просмотров·страницы

четверг, 14 декабря 2017 г.

ТУМАНЛАРДА КОНСТИТУЦИЯ ТАРҒИБОТИ
         Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан барча туманларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – инсон манфаатлари ва қадр-қимматининг ҳуқуқий асоси”  акцияси доирасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тарғибот тадбирларида Республика ёш тарғиботчилар маркази волонтёрлари, юриспуреденция  йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳамда иттифоқ фаолларидан иборат гуруҳлар чекка туманлардаги ёшлар орасида бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи маълумотлари билан ўртоқлашди.

Акциянинг биринчи кунида Беруний, Қонликўл ва Хўжайли туманларидаги касб-ҳунар коллежларидаги ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги билимлари мустаҳкамланди. Иккинчи кун эса, Шуманай, Нукус туманлари ва Нукус шаҳридаги ёшлар орасида тарғибот ишлари олиб борилди.   
“Пойтахт Нукусдан келган ёшлар бизларга асосий қонунимизга оид билимлар бериш билан бир қаторда унинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамиятии ҳақида ҳам айтиб ўтишди. Бунақа тадбирларнинг туманимизда ва коллежимизда кўпроқ ўтказилишини хоҳлаймиз. Сабаби ўз тенгдошларимизнинг маслаҳатлари натижасида кўп натижаларга эришамиз. Туманимизда ташкил этилаётган “Ёш тарғиботчилар” гуруҳига қўшилиш ниятим бор. Мен ҳам бошқа таълим муассасаларида муҳим мавзуларда тарғибот олиб боришни истайман. Бугнги тарғибот тадбири менга қанот бағишлай олди, - дейди Беруний қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Мухтор Темурбеков.


Нукус шаҳридаги ёшлар марказида акция якуни бўйича таҳлилий анжуман ташкил этилди. Унда тарғибот тадбирларида фаол қатнашган иштирокчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий