Общее·количество·просмотров·страницы

четверг, 14 декабря 2017 г.

ҚАРИНДОШГА УЙЛАНМАЙМАН
Ҳар бир ота-она фарзандининг ўзига мос жуфти бўлишини, у билан бахтли ҳаёт кечиришини, шириндан-шакар неваралари бўлишини чин дилдан истайди, ҳар бир дуосида, фотиҳага қўл очилган пайтда шу мазмундаги ниятларни билдиради. Албатта, билдирилган истак-ниятлар амалга ошиши йўлида бирмунча саъй-ҳаракатлар қилишади. Совчиликка бориш, тўйга зарур нарсаларни олиш, хуллас, тўйолди ва тўй кунги, тўйдан кейинги маросимларга пухта тайёргарлик кўришади. Пул кетса кетсин, обрў кетмасин, деб ҳамма дастурларни ортиғи билан амалга оширишади.

Никоҳ аслида шаъриатда ҳам, бизнинг қонунларимизда ҳам икки тараф, яъни йигит ва қизнинг розилиги билан амалга оширилган. Халқимизда “Ота рози – Худо рози” деган гап борлиги аниқ. Лекин бу дегани яқин қариндошга турмуш ўртоқ бўлишда ота-она розилиги кифоя дегани эмас-ку! Бироқ ҳамма замонлардаям ўз фарзандининг ҳис-туйғуларини поймол этувчи, унинг хоҳиш-истакларига қарши чиқувчи ота-оналар ҳам топилади. Улар қанақадир манфаатни кўзлаб ўз фарзандини истамаган кишиси билан никоҳдан ўтишга кўндиришади. Бу “ғамхўрлик”ларнинг қанақа якун топиши билан асло қизиқишмайди. Охир-оқибат бирор муаммо чиқиши тайин. Сабаби бир-бирини танимаган ёшлар, айниқса, ҳали турмушга тайёр бўлмаган ўсмирлар бунга кўникишлари анча қийин. Масаланинг яна бир томони борки, айни пайтда у ҳам долзарб аҳамиятга эга. Кўпчилик ёшларимиз яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ “қурбон”ига айланиб қолишмоқда. Бу ёшлар ўзи хоҳлаб эмас, албатта ота-онасининг истаги рўёби учун никоҳга рози бўлишаётир. Аммо бу хато эканлигини била туриб тўйга кўнишади. Хатолари натижасида баъзида қариндош-уруғчилик муносабатларига путур етказиб қолмасдан, ногирон ва заиф фарзандларнинг дунёга келиши ёхуд муддатидан олдин туғруқларга сабаб бўлишмоқда. Ўзим гувоҳ бўлган реал воқеалар ҳақида айтиб ўтсам. Битта синфошимнинг ўз жонига қасд қилишига ҳам танимаган-билмаган кишисига унаштирилиши сабаб бўлди. Курсдошимнинг турмуш ўртоғи тоғасининг ўғли. Икки нафар фарзандли бўлишган. Ўғил фарзандининг бир қатор нуқсонлари борлигини эштиганман. Аттанг, дейсан киши. Ўн нафар аммам ва олти нафар холам бор. Уларнинг ҳам бир-икки нафари қариндошларимизга келин бўлишган. Аммаларимнинг икки нафари қариндошларимизга, устига-устак бир хонадонга келин бўлишган. Тушунмовчиликлар сабаб иккаласи ҳам ажрашишган. Қариндошларимиз билан борди-келдига ҳам табиий равишда чек қўйилган. Яна бир аммам ҳозирда қариндошимзга келин бўлиб яхши яшаётган бўлса-да битта қизи жуда заиф. Холаларимнинг бир нафари тоғасининг келини сифатида, бир нафари холасининг келини сифатида яшаётирлар. Эштишимча ораларидан гап ўтса ёки келинлар бегуноҳ бўлсалрда қариндошлик ришталари узилмаслиги учун чидаб яшашга мажбур эмишлар.
 

Олийгоҳни тугатишимга бир неча ой қолибдики, оила аъзоларим ҳаёлида мени уйлантириш фикри тобора қатийлашмоқда. Тўғри, мени бахтиёр кўриш, эл-юрт олдида орзу-ҳавас билан тўй қилиш улар учун, айниқса ота-онам учун муҳим. Бироқ келинликка номзодларнинг асосийлари аммамнинг ёки холамнинг қизи, отам амакиларининг неваралари. Бошқа бирлари бўлса мен умуман танимайдиган қизлардан. Нима бало, маҳаллада мен таниган-билган бошқа қизлар келинликка муносиб эмасмикан? Ёки кўнглимга қулоқ солиб кўриш мумкинмасмикан? Ота-онам, акам ва келинойимнинг келинликка номзод қариндош қизларни атайлаб отиғи билан таърифлашлари ҳаммасидан ҳам ошиб тушади. Тавба, худди мен ўз қариндошларимни, тўғрироғи, сингил ўрнидаги қизларни билмасам...

 

ШОҲИДБЕК    
 

SOZ QUDRATI

 

Yaxshilar yoninda yurgil sen ozing,

Dur bolsin doimo sozlagan sozing.

Olimlarni oqisang ochilar kozing,

Johilni tinglasang kordek bolarsan.

Maxtumquli.

Har bir shaxsning jamiyatda oz ornini topishida, jamiyat a’zolari orasida hurmat qozonishida uning samimiyati va muloyimligi alohida ahamiyatga ega hisoblanadi. Muloyim soz insonning dostlarini kopaytiradi, obrosini oshiradi, shu orqali boshqalar hurmatiga sazovor boladi. Sozni oz ornida ishlata bilish ham mahorat sanaladi. Chunki, har xil davralarda: do‘stlar, oila a’zolar, qarindoshlar, kasbdoshlar, hamkorlar, o‘quvchilar yoki yoshlar oldida sozlash biror maqsadga yo‘naltirilgani bilan bir-biridan ajralib turadi. Har qaysi kishi o‘zi haqida boshqalarda sozlagan sozi orqali taassurot qoldiradi.

Hozirgi paytda ayrim tengdoshlarimiz orasida sozlashish madaniyatining ancha sayoz ekaniga guvoh bolamiz. Kocha-koyda yoshlarning bir-biriga  qopol, beandishalik bilan uyatli sozlarni aytishi yoki so‘kinishi holatlariga ham, afsuski, ro‘baro kelib qolamiz. Bunday so‘zlashuv uslubi qanchalik togri? Bu holga sababchi o‘smirlarning ma’naviyati sustligi, oilada yaxshi tarbiya olmaganligi, ta’lim-tarbiya beruvchilarning e’tiborsizligimi yoki bu hozirgi zamonda “urf”ga aylangan sozlashuv “madaniyat”imi? Bunday savollar har bir ziyoli va ma’naviyatli kishiga tinchlik bermasligi tayin!

Axir, bu yangligmuomala, albatta, atrofdagilarga ham tasir etadi-ku! Natijada bitta so‘z avtobusdagi yo‘lovchilarning yoki biror bazmdagi davradoshlarning kayfiyatiga salbiy ta’sir ko‘rsatishi turgan gap. Qolaversa, og‘ziga kelgan so‘zni gapirgan kishining obro‘si ham bir pul bo‘ladi.

“Yaxshi soz - jon ozigi”, - deydi, dono xalqimiz. Soz goyat katta kuch-qudratga ega vosita hisoblanadi. O‘sha kuchdan qay tarzda foydalana olish so‘zlovchiga bog‘liq. Ya’ni, bitta so‘z orqali o‘zining ezgu maqsadiga yetishi mumkin. Aksincha, turli xil yomon gap-so‘zlar biror kishining hayotiga nuqta qo‘yishi ham ehtimoldan holi emas.

Kishi biror bir yomon gapi orqali insonlarning dilini og‘ritib qo‘yishi mumkin. Axir, “Oq yarasi bitar, soz yarasi bitmas”, “Togu-toshni sel buzar, odamzotni soz buzar” kabi naqllar ham bejiz aytilmagan. Ular sozning qudratini yaqqol namoyon etadi. Muqaddas dinimizning manbalarida, xususan Quro’ni Karimda “Bandalarimga ayt, yaxshi sozlarni  sozlasin. Albatta, shayton ularning orasiga dushmanlik solib turadi” deyilgan. Bundan tashqari, birovning diliga ozor berib, uni vayron qilgan, xuddiki, Ka’bani vayron qilgan kabi bo‘lishi aytilgan. Anglashimiz mumkinki, muloyim va samimiy sozlash, nafaqat bu hayotimizni bezaydi, balki  insonning oxirati obod bo‘lishi yo‘lida ham asqotadi.

Sharqona odatlarga asosan ham, shirinsoz bolish ta’kidlanadi. Ma’lumotlarga ko‘ra, Xitoyda “yuzida muloyimlik bolmagan odam dokon ochishi mumkin emas” degan qoida bor.

Kundalik sozlashuvda “kechirasiz”, “aybga buyurmang” kabi sozlarni koproq ishlatgan ma’qul. Hilmli bolish suhbatdoshingizda “siz menga yoqasiz”,  “sizni korganimdan xursandman” degan taassurotni qoldirishi tayin. Insonni, ya’ni suhbatdosh kishini quvonch va e’tibor bilan tinglash kerak. Hilmli bo‘lishda esa, ko‘p kitob o‘qish muhim ahamiyatga ega. Badiiy kitob o‘qish orqali so‘z boyligimiz oshadi. Shundagina, “parazit” so‘zlardan va turli xil o‘rinsiz iboralarni aytishdan tiyila olamiz. Suhbatdoshimiz diliga xush yoqadigan so‘zlarni gapiramiz.

 
ЕТАКЧИ ТИНИМ БИЛМАЙДИ
Бугун ёшлар иттифоқи ҳақида билмаган, эшитмаган кишини топиш мушкул. Ёшлар иттифоқи тенгдошларимиз ҳаётига тобора чуқур кириб бориб, уларнинг порлоқ келажагини таъминлашга бош бўлмоқда.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши раиси Мансурбек Машарипов Гурлан ва Янгибозор туманларида бўлиб, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи ёшлари ва етакчилари билан учрашди. Гурланда аҳвол қандай?

Гурлан туманидаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлган Ёшлар етакчиси 9- ва 6-синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказди. Қониқарлилик даражасидан кўнгли тўлмаган вилоят Кенгаши раиси Гурлан иқтисодиёт коллежи томони йўл олди. Мазкур касб-ҳунар коллежи Қорақалпоғистон Республикаси билан чегарадош бўлган "Дўсимбий" қишлоғида жойлашган. Чекка туман бўлишига қарамасдан ўқиш ва изланишга маҳкам бел боғлаган ёшлар кўзида жўш урган ғайрат Ёшлар етакчисини қувонтирди.
-          Вилоятимизнинг чекка-чекка туманларидаги барча ёшлар сиздан ўрнак олса арзийди, деди вилоят Кенгаши раиси хайрлашув маҳали.





39 НАФАР ЎҚУВЧИ ДАРС ВАҚТИДА ЎЗ ЖОЙИДА ЭМАС. НЕГА?
7 декабр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши, Урганч шаҳар Кенгаши ҳамда кўнгиллилардан тузилган жамоатчи ёшлар гуруҳи аъзолари билан биргаликда профилактик рейдлар ташкил этилди. Рейд давомида Урганч шаҳридаги 1, 3, 5, 10-сон мактаблардан 18 нафар ўқувчи дарс вақтида ўз жойида эмаслиги аниқланди.
Бундан ташқари Хонқа қурилиш касб-хунар коллежининг 1 нафар, Урганч шаҳридаги 1-сон академик лицейининг 9 нафар, Урганч қурилиш касб-хунар коллежининг 2 нафар, Урганч шахар политехника касб-хунар коллежининг 6 нафар, Урганч олимпия захиралари касб-хунар коллежининг 3 нафар ўқувчиси дарс вақтида ўз жойида бўлмасдан интернет клуб(playstation)ларда еканлиги аниқланиб, ўқиш жойларига маълум қилинди ва муассаса раҳбарияти ва гуруҳ раҳбарига жавобгарлик юклатилди. Ўқувчилар ва уларга масъул шахслар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Азиз тенгдош ҳамма нарсанинг ўз ўрни ва вақти бўлади. Дарс пайтида синфхонасида бўлишимиз лозим эмасми? Ахир Давлатимиз биз ёшларга қанчадан-қанча қулай шароитлар яратиб қўйибди. Улардан унумли фойдаланмаслик бизга ярашмайди. Хулоса ўзингиздан...

O`zbekiston  yoshlar ittifoqining Hindistonga tashrifi: delegatsiya tarkibida Ittifoqning Qoraqalog`iston Respublikasi Kengashi xodimi - Ruslan Tashimov ham bor. Ko`rib turganingizdek, akamiz bir qator hind millatiga mansub do`stlar orttiribdi.
ТЎРТ ЙИЛЛИК ТЎҒЁН
Қорақалпоқ, сени борингча севдим
Ёримдан оляпман мен ҳам андаза.
Ана, Увайс бобо тоғини кўрдим
Бунда-чи тошлар ҳам очгандек аза.
 
Жайҳун алқар мени яна кафтида
Ўрганган худдики менинг онамдан.
Хавотирланмагин десам афтидан
Чилпиқ хабар топар борётганимдан.
 

Тўрт йил саҳролардан хушбўйлар топдим

Дўст бўлдим мангуга, сенсан оромим.

Амунинг лабига бориб йиғладим

Зора тўлиб қолса, денгиз - Оролим.

 

Қайтгим келмаяпти воҳам, қишлоққа

Сулувлар сабабми, балки билмасам?

Бахтимни бераман Қорақалпоққа

Орол тўлса бас, бир умрга йиғлайман.

ЧИЛИМГА ЧОПМА, БИЛИМГА ЧОП, АЗИЗ ТЕНГДОШ!

Кейинги пайтларда тунги бар, кафе ва ресторанларда кальян, яъни, чилим чекиш урф бўлиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, чилим чекиш инсон саломатлигига путур етказиши, унинг зарари сигарета чекишдагидан кам эмаслиги аниқланган. Чекиш пайтида ичга тортилган тутун таркибида заҳарли моддалар бўлиб, улар ўпка саратони, юрак қон-томир ва бошқа бир қанча касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ўртача меъёрдаги чилим чекилганда сийдикдаги никотин даражаси 73 баробарга, катонин моддаси – 4 баробарга, ўпка ва ошқозон ости бези саратони келтириб чиқарувчи тамаки никотини – 2 баробарга кўтарилади. Бундан ташқари, бензол ва акроленнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган моддалар саратон ва ўткир респиратор касалликларни келтириб чиқаради.

Бир неча йиллар давомида фақат чилим чекиб, кўп миқдорда тамаки истеъмол қилган одамларнинг саратон касалига учраш даражаси катта. Бир марта кальян чекиш давомида танага тушадиган зарарли моддалар 60 та сигарета чекишдаги зарарли моддалар миқдорига тенг бўлар экан.

Хўш, чилим ўзи нима? Унинг таркибида қандай моддалар мавжуд? Унинг инсон саломатлиги учун зарарли жиҳатлари айнан нималарда кўринади? Аслида чилимнинг таркиби нималардан иборат? Уни истеъмол қилаётганлар салбий оқибатлари хусусида биладими?

Тадқиқотлар унинг зарарини исботлади

         Чилим дастлаб Ҳиндистонда пайдо бўлиб тез суръатларда Ҳинди-Хитойдан Мараккогача бўлган ҳудуддаги давлатларда кенг тарқалган. Европада эса ХIХ асрда оммалашди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, уни мунтазам чекиш юрак оғриғи, ўпка ва ошқозоности бези саратонига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам Буюк Британия кардиология фонди мамлакатда чилимхоналар оммалашаётганидан хавотир олмоқда. Англиялик шифокорлар ўтказган охирги сўров натижаларига кўра, инглиз ёшларининг 40 фоизигина чилим таркибида тамаки борлигини билади. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида, жумладан, Франция, Австрия, Италия, Германия каби Европа давлатлари, Украина, Туркия, Қувайт, БААда чилим чекиш қонун билан ман этилган. Бундай тақиқларга асос қилиб чилим чекиш оқибатида тарқалган хавфли юқумли касалликлар кўрсатилмоқда.

Чилим бу тамаки моддасининг махсус идишга солинган варианти эканини таъкидлайди мутахассислар. Сигарет чекканда тутун нафас йўли орқали ўпкага тўғри борса, чилим тутуни организмга бутун аъзолар орқали аста-секин сингади. Лекин ўрганиб қолиш, шу нарсага муте бўлиш иккаласида ҳам бир хил. Чилимдаги мазали ҳар хил мевалар таъми ва хушбўй ҳид аслида кимёвий моддалар натижасидир. Бир литр чилим таркибида 1,79 мг СО (заҳарли ис гази) мавжуд. Уни доимий равишда исътемол қилган инсонда бронхиал астма, ўпка зотилжами, ўпка сили, сурункали йўтал пайдо бўлади ва сўлак орқали ошқозонга ўтиб овқат ҳазм қилиш тизимини ишдан чиқаради. Ҳаттоки, айрим барларда чилим ичига кам миқдорда гиёҳванд модда қўшиб юбориш ҳолатлари ҳам учрайди. Чунки баъзи одамлар фақат айнан бир жойдаги чилимни чекишни хоҳлаши кузатилган. Уларга фақат ўша жойдаги чилимгина хуш ёқади. Аслини олганда, ҳамма чилимнинг ҳам таркиби бир хил. Шунчаки, доимий мижозларга эга бўлиш учун замонавий «тадбиркорлар» қинғир йўлдан ҳам қайтишмайди.

Юқумли касалликлар тарқатувчиси

Чиндан ҳам, сўнгги пайтларда кишининг кўзини қувнатадиган даражада бежирим, чиройли идишларга солинган чилим кўпгина кафе   ва барларда зиёфат кўркига айланиб бормоқда. Аммо унинг зарарли асоратларини ҳамма ҳам билавермайди. Бунга мисол қилиб, чекиш найида ва чилим суюқлигида ичак таёқчалари, стафилококк, ачитқи, замбуруғ ва бошқа микроб аниқланганини таъкидлаш зарур. Зиёфат чоғида ҳар кимга алоҳида-алоҳида чилим буюртирилмайди. Битта-иккита чилимни ҳамма биргаликда навбатма-навбат чекади. Шифокорларнинг айтишича, бу ҳам гигиеник жиҳатдан умуман талабларга жавоб бермайди. Чунки сўлак бези орқали кўпгина юқумли касалликлар одамдан-одамга осон ўтади. Энг ёмони, чилим тумшуғи тозаланмайдиган ускунадир. Ҳеч ким трубкани дезинфекция тозаловидан ўтганига кафолат беролмайди. Бундай жойлар нам ва иссиқ бўлиши инобатга олинса, касаллик юқтирувчи вирусларнинг ривожланиши учун қулай шароитдир. 

 
Қонун нима дейди?

Юртимиз қонунчилигида ҳам чилим чекишни чеклашга оид нормалар белгиланган. Жумладан, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида «тамаки маҳсулоти — тамакидан ёки унинг ўрнини босувчи нарсадан тайёрланган ҳар қандай маҳсулот» деб изоҳ берилган. Демак, чилим таркибида тамаки моддаси бўлганлиги сабабли қонунга мувофиқ, у тамаки маҳсулоти ҳисобланади. Қонунда белгиланганидек, иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно), шунингдек, жамоат транспортининг барча турларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилишга йўл қўйилмайди. Чилим маҳсулотини таклиф этаётган рес­торан ёки барлар эса бу фаолият учун тегишли тартибда лицензия олиши талаб этилади.

Муҳими, қонунларимизда бу иллат билан курашишга оид тартиблар такомиллаштирилган. Бир лаҳзалик ҳузур деб соғлиғимизга катта зиён етказишни ўйлаб кўрсак, кифоя!

 Интернет материаллари асосида

 

 

SAHRODAGI “LUVR”GA SAYOHAT

Poytaxtimizda o‘zining o‘zgacha uslubi bilan butun dunyoga mashhur, avangard uslubi bo‘yicha dunyoda ikkinchi o‘rinda turuvchi Savitskiy nomidagi Qoraqalpoq davlat muzeyiga maktabimiz 7-sinf o‘quvchilari bilan tashrif buyurgan edik.

Muzey o‘zining original eksponatlarga boyligi  bilan butun dunyo sayyohlarining diqqatini o‘ziga tortgan. Bu yerga kelib ketuvchilarning, ayniqsa, chet elliklarning soni judayam ko‘p.

Muzeyda yaqinda Bazarbay Sarekeyev asarlarining ko‘rgazmasi o‘tkazildi. Uning ijod na’munalari hammaning diqqatini o‘ziga jalb etdi.
 

 

Bu hashamatli muzeyning asoschisi Igor Sovetskiy haqida ko‘plagan ma’lumotlarga ega bo‘ldik. Igor Sovetskiy 1715-yili Ukrainaning Kiyev shahrida tug‘ilib, Rossiyadagi oliygohlarning birini tugatgan. Taqdir taqozosi bilan Qoraqalpog‘istonning To‘rtko‘l va Ellikqal’a tumanlarida va boshqa joylarda bo‘lib, tarixiy yodgorliklar hamda qoraqalpoqlarning milliy madaniyatini o‘rgangan.

Muzeyda bir biridan qiziqarli kartinalar judayam ko‘p. Ularning har biri kishining diqqatini o‘ziga tortadi. Eksponatlar orasidan joy olgan  “Mariya Magdalena nolasi” asari menda o‘zgacha qiziqish paydo etdi. Biz kabi yoshlar uchun bu muzeyda tarix haqidagi ma’lumotlar juda ko‘p ekan.