Янги авлод камолоти йўлида
БОЛАМ ДЕБ, ЯШАЙДИ ЎЗБЕК!
Халқимиз азалдан жуда болажондир. Ҳар бир ота-она
фарзандини ўзидан ҳам ортиқ кўриб, унинг баркамол шахс бўлиб вояга етишида бор
имконияти ҳамда куч-ғайратини сафарбар этади. “Болали уй бозор, боласиз уй
мозор”, – дейди, доно халқимиз. Ҳақиқатдан ҳам, қайси уйда бола бўлса, шу уйда
шодлик, қувонч бўлади. Ҳукуматимиз ҳам азалий қадриятларимизни эъзозлаб, унинг
янада сайқал топишида муҳим шароитларни яратиб берган. Хусусан, 1992 йил 9
декабрда Ўзбекистон Республикаси БМТнинг “Бола ҳуқулари тўғрисидаги
Конвенция”сини ратификатсия қилди. Жаҳон аҳли халқимизнинг болажонлигига яна
бир карра амин бўлишди. Фарзандларимиз бугун тинч ва осойишта Ватанда,
имкониятлар ва шароитлар бисёр мамлакатда камолга етаётирлар. Улар учун бир-биридан
кўркам ва қулай мактабгача таълим муассасаларининг фаолият юритаётгани келажак
авлодларимизнинг ҳар томонлама соғлом бўлишларини таъминламоқда. Мустақиллик
йилларида мамлакатимизда миллий таълим ва тарбия тизими давлат сиёсатининг асосий
устувор йўналиши даражасига кўтарилиб, мактабгача таълим соҳаси мазкур
тизимнинг илк бўғини ҳисобланганлиги боис бутун таълим-тарбия тизимининг асосий
мақсади бўлган – баркамол авлодни тарбиялашга эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йил бошида Президентимиз томонидан соҳага оид
қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарорнинг мақсадини давлатимиз Раҳбари “Мактабгача таълим тизимини янада
такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим
муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш,
болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия
жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш,
болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш
учун шарт-шароитлар яратиш” деган
эдилар. Ана шу ёўналишдан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда айни кунларда бир
қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шундай бўлсада, Бош қомусимизнинг 25 йиллиги
муносабати билан ўтказилган анжуманда Юртбошимиз мактабгача таълим тизимида
қилиниши лозим бўлган ишларимиз жуда кўплигини яна бир бора қуйидагича
таъкидладилар: “Айни пайтда фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин
ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг замон талабларига мос келмаслиги ҳам
сир эмас. Ушбу соҳага бир пайтлар эътиборимизни сусайтириб юборганимиз
оқибатида кўпгина муаммолар йиғилиб қолганини очиқ айтиш лозим. Боғча
тарбиясини кўрган боланинг онги, дунёқараши қандай юқори бўлишини бугун
кимгадир исботлаб ўтиришнинг, ўйлайманки, ҳеч қандай ҳожати йўқ. Бу
ҳолатларнинг барчасини ҳисобга олиб, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.
Мазкур вазирлик зиммасига маъмурий ислоҳотлар доирасида белгиланган устувор
йўналишлардан келиб чиқиб, бир қатор муҳим вазифалар юкланди. Бу борада қабул
қилинган дастурга мувофиқ яқин 2-4 йил мобайнида юртимиздаги барча ҳудудларда –
бу катта шаҳарлар бўладими ёки олис қишлоқ ва овуллар бўладими, минглаб янги
боғчаларни қуришимиз зарур. Уларни замонавий талаблар асосида жиҳозлаб,
малакали тарбиячи ва мутахассислар, янги методика билан таъминлашимиз керак.
Ўзингиз тасаввур қилинг, қишлоқда яшаётган оналар
учун, опа-сингилларимиз учун ўз фарзандини боғчага бериш имконияти қандай янги,
қандай кенг шароитлар туғдиради. Бола боғчада соғлом
турмуш асосида, мактабга тайёр бўлиб вояга етади.
Ҳурматли аёлларимиз боласидан кўнгли тўқ бўлиб,
ижтимоий меҳнат билан, уй-рўзғор ишлари билан бемалол шуғулланади. Қолаверса,
уларда дам олиш, ўз соғлиғи ҳақида ўйлаш учун озгина бўлса ҳам шароит пайдо
бўлади. Шунинг учун мактабгача таълим соҳасида ана шундай улкан ислоҳотларни
ҳаётга жорий этиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Қанчалик
қийин бўлмасин, бу тарихий вазифани амалга оширишимиз шарт ва уни барчамиз
биргаликда албатта амалга оширамиз”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий